Сирдарёлик фуқаронинг мурожаати тўлиқ бартараф этилиб мурожаатчи янги артел газ плитаси эга бўлди

Сирдарёлик фуқаронинг мурожаати тўлиқ бартараф этилиб мурожаатчи янги артел газ плитаси эга бўлди

@Sirdaryo
Фото: consumer.uz

Сирдарё вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармасига Сирдарё вилояти, Гулистон туман, Зарбдор МФЙ, Ғалаба кўчаси, 11-уй яшовчи фуқаро Атабаев Иномжон Хазратқуловичнинг 12.02.2020 йилда қилган ёзма мурожаати келиб тушган.

Мурожаатда, фуқаро Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган “Techno Trading Place” МЧЖга қарашли дўкондан 18.03.2018 йилда артел газ плита сотиб олганини ва сотиб олганида 3 йил кафолат талони берганлигини лекин 29.01.2020 йилда газ плита тутқичларидан аланга чиқиб (ёнғин туфайли) ёниб кетганлигини ҳамда бу бўйича Артел сервис марказига мурожаат қилганида муржаат юзасидан Артел сервис ходимлари газ босими баландлиги сабабли ёнганлигини, ёнғин оқибатида кафолат амал қилмаслиги ва пуллик хизмат кўрсатилишини хизмат хаққи 700,0 минг сўм бўлишини айтганидан эътироз билдириб ушбу ҳолатлар юзасидан амалий ёрдам сўралган.

Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси “Савдо, умумий овқатланиш, туризм ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси 1996 йил 26 апрелдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 221-I-сонли Қонунининг 13, 14, 15 ва 17 моддалари талаблари асосида истеъмолчинининг талабларида келтирилган важларни амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда “Артел” МЧЖга худди шундай маркали бошқа сифатли газ плитасига алмаштириб бўйича тегишли ишлар амалга оширилди ҳамда шундан сўнг фуқарога янги газ плитага алмаштириш учун ваучер берилди ва худди шундай маркали ё бўлмасам фуқаронинг хохишига кўра исталган артел газ плитасини олиш хуқуқи юзага келди.

Натижада фуқаронинг мурожаати тўлиқ бартараф этилиб мурожаатчи янги артел газ плитаси эга бўлди.

Манба: consumer.uz

Report Page