“Адолат бор жойда ҳар қандай масаланинг ечими бор”

“Адолат бор жойда ҳар қандай масаланинг ечими бор”

@Sirdaryo
Фото: "Адолат" СДП вилоят Кенгаши

Бугун Ўзбекистон Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан вилоят ИИБга қарашли 40-сон манзил колониясида ташкил этилган  “Адолатдан маслаҳат” лойиҳаси ўзида ана шундай шиорни ифодалади.

Вилоят Адлия бошқармаси ва маҳаллий Кенгашдаги партиянинг депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамкорлигидаги мазкур лойиҳа сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий тарзда ўтказилди.

Фото: "Адолат" СДП вилоят Кенгаши
Фото: "Адолат" СДП вилоят Кенгаши

Колония ходимлари ва жазони ижро этаётган маҳкумлар иштирокидаги мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, мамалакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тарғиботига алоҳида урғу берилди. Самимий мулоқотдан асосий мақсад эса партиянинг Устав ва дастуридан келиб чиққан асосий вазифаларни амалиётга тадбиқ қилган холда   махбусларга ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси эканлигини яна бир бора таъкидлашдан иборат бўлди.

Фото: "Адолат" СДП вилоят Кенгаши

Лойиҳанинг сиёсий-ҳуқуқий қисмида махбусларга юридик маслаҳатлар берилган бўлса, маърифий қисмида ёш ижодкор Азизбек Хўжа Нур шеърларидан тинглашди.

Фото: "Адолат" СДП вилоят Кенгаши

“Адолатдан маслаҳат” лойиҳаси ҳар ойда ташкил этилиши режалаштирилган. Зеро, “Адолат ҳар бир инсон учун!”

"Адолат" СДП вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Report Page