Сирдарё вилоятида 2 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди 

Сирдарё вилоятида 2 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди 

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Жорий йилнинг 26 феврал куни соат 09:20да Сирдарё вилояти Боёвут тумани Маданият МФЙдаги уйларнинг бирида, хонадонга ўрнатилган “АГВ” иситиш печидан сизиб чиққан ис гази оқибатида 2 нафар фуқаролар 2000 йилда туғилган С.К. ва 2004 йилда туғилган С.Ш.лар заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

"Ҳозирги вақтда, ҳолат бўйича дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, айнан Боёвут туманида 2019 йилнинг ноябрь ойида ҳам фуқароларнинг ис газидан заҳарланиш ҳолатлари кузатилган эди.

Report Page