Гулистон туманида қабристонларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Гулистон туманида қабристонларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

@Sirdaryo
Фото. Гулистон тумани

Марҳумларнинг руҳи покини азиз тутиш, қабрларни зиёрат қилиб, уларни ободонлаштириш, ўтганларнинг руҳи покига Қуръон тиловат қилиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Бу инсоний бурчни эса барчамиз доимо ҳис қилиб яшамоғимиз керак. Инсон бу дунёда яшаркан, ўзидан яхши ном қолдиришга интилади. Яхши номга эса, албатта, савобли ишларга қўл урмоқлик билан эришилади. Ана шундай эзгу ишларнинг ажралмас қисми эса қабристонларни обод қилиш. Бу халқимизнинг азалий одатидир. Озодалик, поклик ва хамжихатлик халқимиз қонига сингган азалий қадрият, гўзал анъаналардан бири. Муқаддас динимизда хам поклик бирламчи масала саналади. Хашар бахона одамлар орасида оқибат ришталари боғланади, ён-атроф тартибга келтирилади. Қабристонлар гул-майсаларга, яшилликка бурканса, ҳар бир қабр усти тозаланиб, саришта қилинса, марҳумлар руҳи шод бўлади. Шу боис марҳумларнинг руҳи-поки қўним топган масканлар — қабристонларни обод қилиш, қабрларни зиёрат этиш одобига тўла амал қилиш лозим. Азалдан юртимизда қабристонни қуриб қолган гиёҳлардан тозалаб, ўрнига гул экиш расм бўлган.

Фото. Гулистон тумани

Гулистон туманидаги қабистонларда ободанлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хашар тадбири амалга ошириб келинмоқда. Тумандаги мавжуд 23 та қабристонларнинг барчаси тартибга келтирилди, ариқлар ва йўлаклар тозаланди, дов- дарахтларни бўташ ишлари амалга оширилди, қабристон ёнидаги ёвойи ўтлар олиб ташланди.

Фото. Гулистон тумани

Ўз навбатида худуддаги маҳалла раислари хашарга бош-қош бўлмоқда.

Фото. Гулистон тумани

Ўсиб келаётган фарзандларимизга қабристонларни обод этиш тирикларнинг ўтганлар олдидаги бурчи эканини эслатиб туришимиз лозим. Зеро, “Ким нимани экса, шуни ўради” дейди халқимиз. Биз бугун бирлашиб, ахил ва иноқликда қабристонларимизни тоза тутиб ўрнак бўлсак, келажак авлод хам бизга нисбатан шундай муносабатда бўлади.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page