Фаол юриш юрак қон-томир касалликлар хавфини камйтиради, куч, тезлик, чидамлиликни тарбиялайди

Фаол юриш юрак қон-томир касалликлар хавфини камйтиради, куч, тезлик, чидамлиликни тарбиялайди

@Sirdaryo
Фото: Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ва оммалаштиришга қаратилган  оммавий тадбирлар Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасаларида мунтазам равишда, кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. 

Бу тадбирларни ўтказишда Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Вилоят онкология диспансери, Вилоят тери касалликлари диспансери, Вилоят эндокринология маркази, Вилоят қон қуйиш маркази, Гулистон туман тиббиёт бирлашмаси, Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Боёвут ва Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси шифокор ва хамширалари фаолликни қўлдан бой бермай келаяпти. 

Фото: Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Қолган муассасаларда бу борадаги ишлар яхши йўлга қуйилмаганлиги ҳар хир муаммолларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Энг асосийси соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш нафақат юрак қон-томир касалликлар хавфини 31 фоизга, ўлим хавфини 32 фоизга камайишига сабаб бўлишини унутмаслигимиз лозим. Бунинг учун озгина журъат,озгина масъулият бўлса бас. 

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркзи шифокор ва хамширалари, шу ерда даво муолажаларни олаётган беморлар билан бирга марказ ховлисда жисмоний тарбия машқларини бажариш баробарида, юриш йўлаги бўйлаб 5 километр масофага фаол юриш тадбирларини ўтказмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш бошқармаси

-Бу машғулотлар, юрак қон-томир касалликлар хавфини камайтирибгина қолмай, мушакларни мустаҳкамлайди, уйқуни яхшилайди, иш унумдорлигини оширади. Гормонлар ишлаб чиқилиши, мушаклардаги қон таъминоти айланиши, кислород билан бойишига сабаб бўлади. Бу машқларни бажариш учун кўп вақт талаб этилмайди. Фақатгина ҳафсала бўлса бас,-дейди Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош ҳамшираси Комила Маражабова.

Бир сўз билан айтганда бу машғулотлар инсон саломатлигини сақлаш ва тиклашда муҳим рол ўйнайди. Демак шундай экан бу машғулотларни унутмаслик зарур. Гимнастика саломатлик учун фойдали бўлиб, унда енгил гимнастика машқлари бажарилади. Натижада, мушак тизими мустаҳкамланади, бўғинлар ҳаракати яхшиланади. Бундан ташқари, куч, тезлик, чидамлиликни тарбиялайди. Соғломлаштирувчи таъсир кучига эга машқлар туфайли қоматнинг тик ва тўғри ривожланишига сабаб бўлади. Буни ёддан чиқармаслигимиз лозим.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Report Page