Охиригача ўқинг ва албатта муносабатингизни билдиринг…

Охиригача ўқинг ва албатта муносабатингизни билдиринг…

@Sirdaryo
Фото: sviib.uz

Норвегия пойтахти Осло шаҳри. Аҳолиси 673 минг нафар одамдан иборат. Иқлими субарктик, баъзи худудларида ёзда иссиқ ва қишда ўта совуқ. Куз қиш фаслида жуда кўп қор кўп ёғади. Автомобил йўлларида яхлама ва сирпанчиқ. Туман. Шундай иқлим шароитига қарамай шаҳарда йўл ҳаракати ҳодисаларида фақат бир нафар одам ўлган, болалар, велосипед ҳайдовчилар ва пиёдалар орасида ўлим кузатилмади. Шунча тахминан аҳолиси бор (628 минг нафар) Россиянинг Ульяновск шаҳрида йўл ҳаракатлари ҳодисаларида 44 нафар одам оламдан кўз юмди. Улар орасида 18 нафар пиёда, бир нафар бола ва бир нафар велосипед ҳайдовчиси бор. Мамлакатимиз пойтахтида ва мамлакатимизда шу борада аҳвол қандай?

Интернет ресурсларида мавжуд Ўзбекистон ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра 2018 йилда мамлакатимизда йўл ҳаракати ҳодисаларида 2262 нафар одам ўлди, 8458 нафар шахс тан жарохати олиб шикастланди. Бир қарашда оддий бўлиб кўринган статистика маълумоти. Аслида 2262 оилада мусибат, 8458 оилада ғам ташвиш. Вафот этган ва оғир тан жарохати билан шикастланганларнинг аксарияти 25-35 ёшда эканлиги мавжуд муаммонингўта жиддий ва ташвишли эканлигидан далолат. Қанча қизларимиз турмуш ўртоғидан, ҳали мактабга бориб алифбо очмаган гўдаклар етим қолганини ҳисобласангиз, унинг ҳисоби йўқ. Уларнинг сонининг миқдори эмас, уларнинг мавжудлиги фожеа эмасми?

Мазкур маълумотларни тўплаб мақола ёзишимга ижтимоий тармоқларда авторегистратор ёрдамида олинган видео лавҳалар тарқатилиши сабаб бўлди.

Статистика маълумотларини таҳлил қилсак ўша Осло шаҳрида биздан кўра автомобиль кўп бўлса кўп лекин сўзсиз кам эмас. Мамлакатимизда йўл ҳодисаларида бир миллион аҳоли ҳисобидан 70 нафар қурбон ва 256 нафардан зиёд юртдошларимиз шикаст ейишини тушуниш қийинмас. Йўл ҳаракати ҳодисаларини кескин камайтиришда Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги инспекторларини имтиҳон қилиб, уларни арзимаган камчилиги учун бутун оламга жория қилишга уринаётган автоҳайдовчиларнинг асл мақсади нима. Қишнинг аёзли кунида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам куну тун хизмат қилиб йўлдаги инсон умри, тақдири билан боғлиқ хизматни адо этганидами?

Ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлашга бел боғлаган фарзандларимизни негадир доимо ўгай, душман биламиз.

Йўл ҳаракати ҳодисаларини кескин камайтиришда Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги инспекторларини имтиҳон қилиб, уларни арзимаган камчилиги учун бутун оламга жория қилишга уринаётган ҳайдовчиларнинг асл мақсади нима. Қишнинг аёзли кунида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам куну тун хизмат қилиб йўлдаги инсон умри, тақдири билан боғлиқ хизматни адо этганидами?

ГАИ ходимлари ҳам ўзимизнинг фарзандларимиз, Сиз билан биз яшаётган жамият аъзоси. Мамлакатимиз ҳайдовчилари қонунга итоат этиб тўғри яшаяпти- ю инспектор фарзандларимиз мутаҳамми?

Илгарилари ЙПХ инспекторлари  хизматидан кўпсонли автомобил ҳайдовчилари йўлни тўсиб пул олганидан нарози бўлиб гапиришарди. Энди шу инспекторлар кўкрагига бодикамера тақиб, ҳалол хизмат қилганидан норози : «Гўё ГАИ эмас, роботнинг нақд ўзи. Келишиб ҳам бўлмайди,- деб нолийдиган бўлди. Кўпчиликнинг кўнглини олиш қийин, аммо мумкин экан. Ҳаракатидан гоҳида рози, гоҳида норози бўлиб ғийбат қилаётган ўша инспекторлар йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш борасида сезиларли ижобий ишларни амалга ошира бошлади десам муболаға эмас. Йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаракатини ақлли радарлар назорат қила бошлади. Йўл ҳаракати хизмати инспекторлари кузатув ва алоқа воситалари ўрнатилган рисолагидай автомашиналар билан таъминлана бошлади. Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги хизматини виждонан амалга ошираётган инспекторлар ҳизмати эвазига мазкур хизмат моддий техника базаси мустаҳкамланиб бормоқда. Аввалгидай Йўл-патруль хизмати инспекторлари энди «одамгарчилик» қилмайди. Энди ҳайдовчи инспектор билан келишиб бузган қоидасига белгиланган жариманинг бир қисмини, жойида тўлаб қутила олмайди. Энди Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги инпекторлари кўкрагига осиб олган боди камералар нафақат инспекторнинг балки ҳайдовчининг ҳатти ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш имконини яратади.

Ижтимоий тармоқда тарқатилган, айни Бухоро шаҳрида автомобил ҳайдовчиси билан ЙҲҲ хизмати инспектори билан бўлган муносабатда хунук манзарани кузатдим. Багажникни очиб кўрсатиш учун холисни чақириб баённома ёзишни тўлдиришни талаб қилишга, инспекторнинг топшириқларини бажармай провакатор бўлишига қандай қонунлар ёрдам бермоқда. Хизмат чоғида оператив ишлаш учун халал берадиган хуқуқий меёрларни кўриб чиқиш лозим. Ҳатарли серқатнов йўл қирғоғида сизу бизнинг ҳавфсизлигимизни таъминлаш учун хизмат қилаётган инспекторларга уларнинг хизматини тез ва сифатли амалга ошириши учун ёрдам берайлик. Уларнинг ўзига ва сўзига ишонайлик. Бодикамера таққан инспектордан дислокация харитаси, гувоҳномасини сўраш мантиқга тўғримикан? Инспекторнинг топшириғини адо этиб, холис бўлмагани учун ундаги бор нарсаларни ўзингиз кўрсатсангиз асакангиз кетадими? Йўл ҳаракати инспекторининг топшириғини ҳайдовчига таҳлил қилмай амалга ошириш мажбуриятини белгилаш лозим. Дислокацияни белгилашни бекор қилиб, инспекторнинг хизмат худуди белгиланиши лозим. Инсон ҳавсизлиги билан боғлиқ багажникни кўздан кечириш, шубҳали йўловчилар тўғрисида маълумот тўплаш хуқуқи берилиши муҳим. Инспекторни ижтимоий тармоқларда беобрў қилишга уринган ҳайдовчиларни жаримага тортиш лозим. Инспекторнинг ҳатти ҳаракатидан нарози бўлсангиз ЙПҲ юқори ташкилотига ёки судга мурожаат қилиши белгилансин. Мазкур чоралар кечиктириб бўлмайдиган ўта муҳим тадбир деб ўйлайман. Сиз-чи?

Алимбой НИШОНОВ, журналист

Манба: sviib.uz

Report Page