Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Сардоба туманида сайёр қабул ўтказди

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Сардоба туманида сайёр қабул ўтказди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Сайёр қабул. Аҳоли муаммоларини ўз вақтида ўрганиб, масалани жойида бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга. Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Сардоба туманида ўтказилди.

Сардоба туманинг “Халқаобод” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда 27 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди. 3-сектор раҳбари ҳар бир фуқаро билан юзма-юз мулоқот қилиш давомида уларни ўйлантираётган муаммоларни жойида бартараф этди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Мурожаатларнинг мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, асосан маҳаллада тиббий хизматни яхшилаш, иш билан таъминлаш, тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш, алимент ундириш, фарзандларини боғчага жойлаштириш, ногиронлик аравачалари олиш, канализация қувурларини ҳамда йўлларни таъмирлаш  масалаларида муоммолар билан мурожаат қилинди. Лочин Кучкаров қабулга келган фуқаролардан бири. Жараёнда ўзи истиқомат қилаётган кўчани йиллар давомида таъмирталаблигидан норози бўлиб арз қилди. Сайёр қабул самарали кечди. Мурожатчининг муаммосига қабулнинг ўзида ечим топилди. Шу куннинг ўзидаёқ 4К674-йўлида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

3-сектор раҳбари ижтимоий ҳимояга муҳтож замондошларимиз ҳолидан ҳам хабар олиб, уларга ногиронлик аравачаларини топширди. Сайёр қабул сарҳисобига кўра, 14 та мурожаат ижобий ҳал қилиниб, қолган мурожаатлар юзасидан мутассади ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб назоратга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page