Масжидларимиз обод бўлаверсин!

Масжидларимиз обод бўлаверсин!

@SirdaryoXabarlari
Фото: sirdaryomuslim.uz

Бугун 2019 йил 26 февраль куни Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Зокиров Ҳабибуллоҳ домла вилоят бош имом-хатиб ўринбосари Ёрбеков Абдурауф домла ҳамкорлигида Янгиер шаҳридаги «Муҳаммад Бобур» жоме масжидига ташриф буюриб, масжид намозхонлари билан масжидни қайта қуриш ишлари масаласида очиқ мулоқот ўтказди ва масжиднинг қурилиши, унинг юридик манзилини аҳолига қулай бошқа ҳудудга кўчириш ва масжид фаолиятини янада яхшилаш бўйича келишиб олинди.

Фото: sirdaryomuslim.uz

Шунингдек, Боёвут туманидаги «Исмоил Бухорий» жоме масжидига ҳам ташриф буюриб, яқиндагина бошланган масжидни қайта қуриш ишлари билан танишди. Масжид ҳайъат аъзолари билан қурилиш ишларини ҳамжиҳатликда самарали олиб бориш ва масжид фаолиятини янада яхшилаш борасида маслаҳатлашиб олинди.

ЎМИ Сирдарё вилоят вакиллиги

Report Page