Зоминда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган маҳкум жазодан озод этилди

Зоминда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган маҳкум жазодан озод этилди

@SirdaryoXabarlari
Фото: sangzor.uz

sangzor.uz | Маҳкум У.Мамасолиев (исм фамилияси ўзгартирилган) 1989 йил 14 сентябрь куни Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган.

Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди томонидан У.Мамасолиевга тайинланган муайян ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома иш материаллари билан кўриб чиқилди.

У.Мамасолиев муқаддам содир этган жинояти учун жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг 2017 йил 05 май кунги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисми "г” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбли деб топилиб, 

3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси ҳамда ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб, 2 йил муддатга барча корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Зомин туман ИИО пробация гуруҳи тақдимномасида, маҳкум У.Мамасолиев жазо муддатини ўташ даврида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмаганлигини, содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, жазо тури учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажарганлигини, жазонинг учдан бир қисмидан кўпроғини ўтаганлигини ҳисобга олиб, ўталмай қолган муайян ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан олдин шартли равишда озод қилишни сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди томонидан Зомин туман ИИО пробация гуруҳи тақдимномаси қаноатлантирилиб, маҳкум У.Мамасолиев ўталмай қолган 8 ой 28 кун муайян ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Report Page