"МАТИЗ" АВТОМАШИНАСИ ХАТЛАНДИ

"МАТИЗ" АВТОМАШИНАСИ ХАТЛАНДИ

@SirdaryoXabarlari
Фото: Google Images

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси органлари томонидан солиқ қарзи ва бошқа ундирувчи ташкилотлар фойдасига қарздорликларни ундириш борасида муаяйн ишлар олиб борилмоқда. Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан давлат фойдасига ундирувларга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу тоифадаги ижро ҳужжатлари ижросини ўз вақтида, сўзсиз таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ана шундай чора-тадбирлар натижасида Гулистон туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор вилоят "Сувоқова" давлат унитар корхонасидан солиқ қарзи ва бошқа ундирувчи ташкилотлар фойдасига қарздорликларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича тегишли тартибда ижро ишлари амалга оширилди.

Вилоят "Сувокова" корхонасининг солик карздорлиги 2 691 471 823 сўм ташкил этади. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли "MATIZ DLX" русумли автотранспорт воситаси хатланди. Баҳоловчи ташкилот томонидан мазкур автомашина тегишли тартибда 20 087 957 сўмга баҳоланиб, электрон онлайн аукцион сотувига чиқарилди.

Мажбурий ижро бюроси
вилоят бошқармаси

Report Page