Ховосда ташкил этилган ҳашар яшил оламнинг кенгайиши, атроф-муҳит мусаффолигига хизмат қилади

Ховосда ташкил этилган ҳашар яшил оламнинг кенгайиши, атроф-муҳит мусаффолигига хизмат қилади

@Sirdaryo
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юртимиз бўйлаб янги боғ-роғлар барпо этиш ва теварак-атроф мусаффолигини таъминлашда муҳимлиги билан аҳамиятлидир.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ховосда мазкур лойиҳанинг баҳор мавсуми доирасида 1 миллион 403 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бугун Ўзбекистон тўкинчилиги маҳалласида ташкил этилган ҳашар ҳам ушбу лойиҳанинг амалий давоми бўлди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Туман ҳокими ҳамда унинг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, маҳалла аҳолиси ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этган ҳашарда йўл ёқасида мўжазгина боғ яратилди. Унда тут, терак каби 1 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Экилган кўчатларга зиён етмаслиги учун оҳак билан ишлов берилди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бу хайрли ташаббус қадим анъаналаримиз, қадриятларимизга ҳамоҳанг. Ота-боболаримиз фарзанд тарбиялаётганда “бир дарахт эксанг, унинг меваси, соясидан баҳраманд бўлганлар сени дуо қилади”, деб ўргатган. 

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Шу боис, бу эзгу амал нафақат яшил оламнинг кенгайиши, атроф-муҳит мусаффолигига хизмат қилади, балки, ёш авлод тарбиясида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page