«Украина Россия билан бетарафлик мақоми ҳақида гаплашишдан қўрқмайди, аммо келишувларнинг бажарилишига ким кафолат беради?» — Украина президенти офиси

«Украина Россия билан бетарафлик мақоми ҳақида гаплашишдан қўрқмайди, аммо келишувларнинг бажарилишига ким кафолат беради?» — Украина президенти офиси

@Sirdaryo
Фото: «Дарё»

«Дарё»нинг ёзишича, Украина президенти офисининг вакили Михаил Подоляк Украина Россия билан музокаралар олиб боришдан, жумладан, ўзининг бетарафлик мақоми тўғрисида гаплашишдан «қўрқмаслигини» айтди. Аммо Украина хавфсизлиги ва келишувларнинг бажарилишини ким кафолатлаши масаласини ечиш керак, дея хабар берди Meduza Подолякнинг сўзларига таяниб.

Украина музокаралар учун ҳамиша ўрин қолдириб келган ва бундан кейин ҳам шундай. Хусусан, ҳозир — Россия кенг миқёсли босқинга киришган пайтда ҳам. Бу урушни тўхтатиш керак. Ҳарбий ҳаракатларга чек қўйиш лозим.
Президент Зеленский бугун халққа мурожаатида европалик суҳбатдошларидан уларнинг биз билан жанг қилишга ва Украинани НАТОда кўришга тайёрлигини эшитмаганини айтди. Бу уларнинг қўрқаётганидан дарак.
Аммо Украина қўрқмайди. Россия билан гаплашишдан қўрқмайди. Кафолатлар ҳақида, нейтрал мақом ҳақида гапиришдан қўрқмайди. Бугун Москвадан уларнинг нима демоқчилигини эшитдик. Агар улар бетарафлик мақоми ҳақида гапирмоқчи бўлса, биз бундай муҳокамадан қўрқмаймиз. Ягона савол шуки, ким ва қандай қилиб Украина хавфсизлиги ва кафиллар томонидан келишувларнинг бажарилишини кафолатлай олади?
Михаил Подоляк

Россия расмийлари Украинадаги «махсус ҳарбий операцияни», жумладан, мамлакатнинг «милитаризацияси» ва НАТОга қўшилиши мумкинлиги бўйича Кремль нуқтаи назари билан изоҳламоқда. Уруш бошланишидан бир неча ой олдин Россия Ғарб давлатларидан Украинанинг альянсга аъзо бўлмаслигига кафолат талаб қилганди. НАТО бундай кафолатларни беришдан бош тортган.

Report Page