Умрининг 39 йилини қамоқда ўтказган «айбсиз айбдор»га 21 миллион доллар берилади

Умрининг 39 йилини қамоқда ўтказган «айбсиз айбдор»га 21 миллион доллар берилади

@SirdaryoXabarlari
Фото: xabar.uz

АҚШнинг Сими-Велли (Калифорния штати) шаҳри ҳокимияти умрининг 39 йилини ноҳақ турмада ўтказган Крейг Коули билан келишиб олганини билдирди. Коули 1978 йили қўшқотилликда айбланиб қамалган ва 2017 йилнинг ноябрь ойида озодликка чиқарилганди. У 39 йил қамоқда ўтказган умрини 21 миллион долларлик компенсацияга алмаштиришга розилик берди.

Коулини 1978 йили бир аёл ва унинг тўрт яшар ўғлининг қотили дея қамашганида 31 ёшли йигит эди. Орадан 39 йил ўтиб, 2017 йили у қамоқхонани 70 ёшли мўйсафид сифатида тарк этди.

Ушбу қотиллик иши қайта қўзғалганида ДНК намуналари Коулининг айбсиз эканини тасдиқлади. Кейинчалик у штат губернатори Жерри Браун томонидан оқланди.

Report Page