Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси тизимида биринчи раҳбар аёл тайинланди

Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси тизимида биринчи раҳбар аёл тайинланди

@Sirdaryo
Эргашева Зулайҳо Юлдашевна

Ширин шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига Эргашева Зулайҳо Юлдашевна директор этиб тайинланди. У Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби бўлди.

Зулайҳо Эргашева 1989-йил Ховос туманида туғилган. 2008-йил Ширин энергетика коллежини тамомлаган. Ҳозирда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг (сиртқи) 1-курс босқичида иқтисодиёт йўналишида таҳсил олмоқда. У меҳнат фаолияти давомида Сирдарё вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида етакчи мутахассиси ва бўлим бошлиғи, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлим бошлиғи, Гулистон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг қатор лавозимларида ишлаган.

Зулайҳо Эргашева мазкур тайинловга қадар Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Кадрлар бўйича инспектор лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси раҳбарияти ва жамоаси янги лавозимга тайинланган ҳамкасбимиз Эргашева Зулайҳо Юлдашевнани чин дилдан табриклаб, келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилайди.

Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси матбуот хизмати

Report Page