Хаммаси халқимиз учун! Гулистон туманидаги "Оғир худуд" деб танланган Ҳ.Олимжон маҳалласида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хаммаси халқимиз учун! Гулистон туманидаги "Оғир худуд" деб танланган Ҳ.Олимжон маҳалласида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

@Sirdaryo
Фото. Гулистон тумани

Президентимиз томонидан жорий йилга “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб ном берилди. Албатта, йилга бундай ном берилиши халқимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилишига, инсон қадрини улуғлаш, маҳаллар ободлигига эришиш, олис қишлоқларда ҳам шаҳар қиёфасини акс эттириш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилишига ишорадир.

Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади. Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади.

Бугунги кунда Гулистон туманида бир нечта маҳалла фуқоролар йиғинлари оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган. Ушбу маҳалла худудларида ободонлаштириш ишлари ташкил қилиниб, ички кўчалар туман ҳокими, сектор раҳбарлари туман Халқ қабулхонаси мудири томонидан ишлаб чиқилган режа график асосида туманимиз аҳолиси учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида танлаб олинган маҳалла худудидаги ички кўчаларда тош, шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Худудди шундай туманнинг 1-сектор худудидаги Х.Олимжон маҳалласида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун эрта тонгдан вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ў.Мамадаминов, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Х.Қўлдошев, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ж.Ғоипов, туман ҳокими С.Бегимқулов ва сектор раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳи ушбу маҳаллада бўлдилар.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган Ҳ.Олимжон маҳалласида 417 та хонадон, 591 та оила, 2300 нафарга яқин аҳоли истиқомад қилиб келади. Маҳаллада 12 та ички йўллар мавжуд бўлиб, шундан 6 та ички йўллар таъмирталаб аҳволда бўлган. Бугунги кунда ушбу ички йўлларнинг 3 км яқин қисми шағаллаштирилди, янги бетон электр симёғочлар ўрнатилди, газ қувурлари буёқланиб, хонадонлар тартибга келтирилмоқда.

Фото. Гулистон тумани

Бугунги ободонлаштириш тадбирларида 5 та оғир юк машинаси ва 5 та махсус ва бошқа техника жалб қилинди. Тадбир давомида маҳалланинг "Арчазор" кўчасига тош-шағал тўкилиб, текситланди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Мутасаддилар ишчи гуруҳларга бўлинган ҳолда уйма – уй юриб, муаммолар ўрганилиб, уларни баратараф этиш бўйича масъулларга керакли кўрсатмалар берилди. Тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Фото. Гулистон тумани

Халқ билан бундай мулоқот нафақат мурожаатларни тинглаш, балки аҳолининг кундалик ҳаёти билан танишиш, масалаларни жойида бартараф этишга қаратилганлиги билан ҳам жуда аҳамиятли.

Фото. Гулистон тумани

Бундан ташқари, Давлат хизматлари Агентлиги вилоят бошқармаси ходимлари мазкур маҳалла аҳлини узоғини яқин, мушкулини осон қилиш мақсадида сайёр хизматларини кўрсатдилар.

Фото. Гулистон тумани

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари маҳалладаги кам таъминланган оила хонадонини тартибга келтиришда амалий ёрдам бердилар.

Фото. Гулистон тумани

Бир сўз билан айтганда, оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган “Х.Олимжон” маҳалласида янгиланишлар амалга ошмоқда.

Бу ишлар туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам режа-график асосида амалга оширилади.

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page