Мирзаобод тумани ИИБ пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

Мирзаобод тумани ИИБ пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

@Sirdaryo
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Мирзаобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида туман ИИБ пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар бандлигини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 25 февраль куни бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари ярмаркаси ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари, туман-шахар, корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирилиб, шундан 5 нафар фуқарога иш билан таъминланишлари учун йўлламалар берилди, 4 та фуқаро иш билан таъминланди ҳамда Гулистон шаҳардаги “Ишга мархамат Мономаркази”га 2 нафар фуқароларга ўқишга йўлланмалар берилди.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Шу билан бирга меҳнат ярмаркасида иштирок этган жисмоний ва юридик шахсларнинг 8 нафар фуқароларга Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида Меҳнат муҳофазаси ҳамда меҳнат қонунчилиги тўғрисида, касб танлаш, ўз касбини ўзгартириш ва ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича хуқуқий маслаҳатлар берилди.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page