Қонун ҳужжатлари ижро учун: Сирдарёда ижро интизоми ҳолати ўрганилди

Қонун ҳужжатлари ижро учун: Сирдарёда ижро интизоми ҳолати ўрганилди

@SirdaryoUZB
Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Сирдарё вилояти ҳокимлигида давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш, корхона ва ташкилотларда ижро интизоми ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳокимликлар, вилоят адлия бошқармаси, давлат идоралари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул ходимлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Семинарда мазкур фармоннинг қабул қилиш зарурати ва мақсади, унинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, ундаги адлия органларига юклатилган вазифалар тўғрисида маълумот берилди.

– Қонунчилик ҳужжатларининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ижро этилиши ислоҳотлар самарали кечишининг гарови ҳисобланади, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Сафар Тоғаев. – Бироқ, вилоятимизда ижро интизоми самарасиз даражада эканлигидан далолат берувчи кўплаб ҳолатлар аниқланди. Шу муносабат билан қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган ушбу фармон қабул қилинди. Буни ҳар бир раҳбар ва бевосита ижро интизомига масъул ходимлар тўла англаши, ҳис қилиши шарт.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида” ги фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиқлари Д.Бурхонов ва А.Мавлоновларнинг ахборотлари тингланди.

Ўқув-семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.

Report Page