МИБ Мирзаобод туман бўлими томонидан МЧЖ фойдасига 1,5 млрд. сўм маблағлар ундирилиши таъминланди

МИБ Мирзаобод туман бўлими томонидан МЧЖ фойдасига 1,5 млрд. сўм маблағлар ундирилиши таъминланди

@Sirdaryo
Фото: МИБ вилоят бошқармаси

Мажбурий ижро бюроси Мирзаобод туман бўлими Гулистон туманлараро иқтисодий суднинг 27.12.2019 йилдаги қарорига асосан қарздор «GULISTON GOLD YARN» МЧЖдан ундирувчи «TUKIMACHI ABDULLOH» МЧЖ фойдасига 1,5 млрд. сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига қабул қилинган эди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, ушбу ижро ҳужжатига ассосан МЧЖ фойдасига 1,5 млрд. сўм қарздорлик ундириш мақсадида «GULISTON GOLD YARN» МЧЖнинг банк ҳисоб рақамларига банд солинган. Шунингдек, қарздор корхонага тегишли бўлган ISUZU русумли автобус хатланиб, жарима майдончасига олиб борилди.

Натижада, жорий йилнинг 24 февраль куни ижро ҳаракатлари давомида «TUKIMACHI ABDULLOH» МЧЖ фойдасига 1,5 млрд. сўм маблағлар тўлиқ ундирилиб берилган ва ижро иши амалда тўлиқ ундирилганлиги сабабли тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

Report Page