Сардоба тумани ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ва ис газидан захарланиш ҳамда бошқа фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасида туман ФВБ бошлиғи амалга оширилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида хисобот берди

Сардоба тумани ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ва ис газидан захарланиш ҳамда бошқа фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасида туман ФВБ бошлиғи амалга оширилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида хисобот берди

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ФВБ Ахборот хизмати

Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар ва ис газидан захарланиш ҳолатларини олдини олиш борасида Сардоба тумани ҳудудида жойлашган 2 та маҳалла ҳудудида 2020 йил 24 февраль куни бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 28 нафар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (бўлими) ходимлари ҳамда 4 нафар “Сардобатумангаз” филиали, 6 нафар даволаш муассасалари ходимлари билан хамкорликда ҳудудда мавжуд 2 та маҳаллалар ҳудудларидаги жами 1905 хонадонлар шундан, 27 та кўп қаватли уйлардаги 242 та ҳамда 1663 та бир қаватли аҳоли яшаш уйлари текшириб чиқилди.

Фото: Вилоят ФВБ Ахборот хизмати

Ўтказилган ўрганиш ва текширувлар давомида 75 та камчиликлар аниқланиб, шулардан 45 таси(70%) бартараф этилди ҳамда қолган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 Шулардан, кўп қаватли уйларда аникланган 28 та камчиликлардан 25 тасини (85 %) бартараф этилди.

 Кўпқаватли уйларда олиб борилган профилактик тадбирлардавомида:

 2 маротаба носоз дудбуронлар, 5 маротаба ностандарт шланглар орқали газ мосламаларига уланганлиги, 3 маротаба электр симлари носозлиги ва электр симларининг талабларга номувофиқлиги, 4 маротаба газ плиталари устида кийим-кечак қуритиш ҳолати, 3 маротаба суюлтирилган газ баллонларидан талабларга риоя этмасдан фойдаланиш ҳолатлари, 4 маротаба мавжуд газ жиҳозларининг носозлиги ёки хонада газ ҳидининг сезилиши, 4 маротаба бошқа камчиликлар аниқланди.

Фото: Вилоят ФВБ Ахборот хизмати

Тегишли идора вакиллари билан ҳамкорликда 2 та носоз дудбурон, 5 та газ мосламаларга уланган ностандарт шланглар, 2 та электр симлари носозлиги ва электр симларининг талабларга номувофиқлиги, 4 та газ плиталари устида кийим-кечак қуритиш ҳолати, 3 та суюлтирилган газ баллонларидан талабларга риоя этмасдан фойдаланиш ҳолатлари, 5 та мавжуд газ жиҳозларининг носозлиги ёки хонада газ ҳидининг сезилиши, 4 та бошқа камчиликлар бартараф этилди.

 Шунингдек, Шахсий аҳоли турар жойларда аникланган 47 та камчиликлардан 25 таси (51 %) бартараф этилди.

 Олиб борилган профилактик тадбирлардавомида:

 2 маротаба чордоқларда ёнувчи маҳсулотлар сақлаш;

 4 маротаба носоз дудбуронлар;

 7 маротаба ностандарт шланглар орқали газ мосламалариг ауланганлиги;

3 маротаба электр симлари носозлиги ва электр симларининг талабларга номунофиқлиги, 2 маротаба суюлтирилган газ баллонларидан талабларга риоя этмасдан фойдаланиш ҳолатлари, 17 маротаба қўлбола электр истиш печларидан фойдаланиш, 2 маротаба мавжуд газ жиҳозларининг носозлиги ёки хонада газ ҳидининг сезилиши, 12 маротаба бошқа камчиликлар аниқланди.

 Тегишли идора вакиллари билан ҳамкорликда 2 та чордоқларда ёнувчи маҳсулотларни олиб ташланишига, 4 та носоз дудбурон, 5 та газ мосламаларга уланган ностандарт шланглари, 2 та мавжуд газ жиҳозларининг носозлиги ёки хонада газ ҳидининг сезилиши, 3 та электр симлари носозлиги ва электр симларининг талабларга номунофлиги, 2 та суюлтирилган газ баллонларидан талабларга риоя этмасдан фойдаланиш ҳолатлари, 7 та бошқа камчиликлар бартараф этилишига эришилди.

 Профилактик тадбирлар давомида қаровчиси йўқ, ёлғиз яшовчи қария, ногиронлар, руҳий касалликлар диспансерларида рўйхатида турувчи ва спиртлик ичимликларга ружу қўйган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилиб 8 та уларнинг турар жойларирўйхатлари тузилиб, 8 та сини текшириб чиқилишига ва фуқаролар билан суҳбат ўтказилишига ҳамда 8 нафар фуқаролар расмий огоҳлантирилишига эришилди.

 Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган 6 та электр ускуна, мослама ва агрегатлардан фойдаланиш таъқиқланди.

 Маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма-уй юриш даврида 1905 та хонадонларда истиқомат қилувчи 2314 нафар фуқаролар билан тушунтириш ишлари ўтказилди, шулардан 202 та кўп қаватли уйлардаги хонадонларда ва 1560 та шахсий аҳоли турар жойларида фуқароларга ёнғинга қарши йўл-йўриқлар берилди.

 Тарғибот-ташвиқот ишларини кенг олиб бориш мақсадида 68 та тиражда 3 хилдаги эслатма, йўриқнома ва плакатлар ишлаб чиқилиб, фуқароларга тарқатилди. Бундан ташқари, вилоят ФВБнинг телеграм каналида 2 маротаба туман ҳудудида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар жараёни, фуқароларни фавқулодда ҳолат, ёнғинлар ва ис газидан заҳарланишини олдини олишга қаратилган маълумотлар жойлаштирилди. Амалга оширилаётган ишлар давом эттирилмоқда ва раҳбарлар томонидан назоратга олинганлигини туман ФВБ бошлиғи майор Ғ.Бобоев таъкидлаб ўтди.

Вилоят ФВБ Ахборот хизмати

Report Page