Муаммо ва ечим. Гулистон шаҳар ҳокими навбатдаги сайёр қабулини ўтказди 

Муаммо ва ечим. Гулистон шаҳар ҳокими навбатдаги сайёр қабулини ўтказди 

@Sirdaryo
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Жорий йлнинг 24 февраль куни, Гулистон шаҳар ҳокими Т.Дадабаев фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.  Қабул “Аҳиллик” маҳалласида ўтказилиб, турли мавзудаги муммолар тингланди.  Ҳоким ўринбосарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда фуқароларнинг барча мурожаатлари кўриб чиқилди. Жумладан: уй-жой, ер ажратиш, кредит ажратиш, товон пуллари ва тиббий ёрдам масалалари муҳокама қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг  деярли барчаси ижобий ҳал этилиб, қолган масалалар белгиланган муддатгача кўриб чиқилиши фуқароларга айтиб ўтилди.  

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Муаммоларни тезкор вақтда ҳал этиш мақсадида, тегишли ташкилот аъзоларига топшириқлар берилди. Шунингдек, илгари мурожжат қилган фуқароларнинг масалалари ижобий ҳал этилганлиги сабабли, бир неча фуқаролар томонидан миннадорчилик билдирилди. 

Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page