Долларнинг расмий курси яна 8400 сўмдан ошди
@SirdaryoXabarlariЎзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 26 февралидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра АҚШ доллари курси +10.99 сўмга қимматлади ва бир доллар нархи 8403.19 сўм бўлди.
Евро ҳам +52.75 сўмга ошди ва 9530.06 сўм этиб белгиланди. Россия рубли ҳам бироз қимматлаб (+2.36), 128.61 сўм бўлди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Эслатиб ўтамиз, доллар курсида аввалги икки ҳафтада тушиш кузатилган эди.