Гулистон шаҳрида 30 та оила қайта тикланди.

Гулистон шаҳрида 30 та оила қайта тикланди.

@Sirdaryo
Фото: МИБ Сирдарё вилояти бошқармаси

        Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг

2019 йил 20 мартдаги алимент ундириш бўйича ижро ҳужжатига асосан, қарздор Н.М.дан собиқ турмуш ўртоғи, ундирувчи Э.Э.га вояга етмаган уч нафар фарзандлари моддий таъминоти учун 1/2 қисм миқдорда вояга етгунча алимент ундириш лозим эди.

        Давлат ижрочилари алимент ундируви борасидаги ижро ҳаракатлари олиб борилишида тарафларнинг ўзаро келишуви, ҳатто ярашувига ҳам катта эътибор берилгани ўз самарасини бермоқда.

        Бу сўзларимизга биргина мисол, юқорида қайд этилган собиқ эр-хотинларнинг уч нафар фарзанд олдидаги бурчлари ва масъулиятлари, келажакдаги орзу-умидларининг ушалиши борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу оила МИБ ташаббуси билан қайта тикланди.

        Шу ўринда, жорий йилнинг ўтган давр мобайнида МИБ Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан 30 та оила қайта тикланди. Бундай хайрли ишларда болажонларимизнинг қувончи чексиз.

Оила – муқаддас. Уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз.

        Бундай хайрли ишлар давом этади.

Мажбурий ижро бюроси  Сирдарё вилояти бошқармаси  жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

Report Page