Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Т.Мавлянов Ҳалқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига хисобот топширди

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Т.Мавлянов Ҳалқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига хисобот топширди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашининг иккинчи сессиясида сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони талаблари бўйича, Сирдарё вилояти ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан 2019 йилнинг ўтган 12 ойида Сирдарё вилоятида, ички ишлар органлари томонидан аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек бошқа ҳаётий муҳим масалаларда бир қатор тизимли ва самарали ишлар амалга оширилиб, ижобий натижаларга эришилганлигини алоҳида такидлар экан, қилинган ишлардаги ютуқларимиз билан бир қаторда камчиликларимиз ҳам бор, муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган барча йўналишлардаги устувор вазифаларни биз бундан буён катта масъулиятни ҳис этган ҳолда, халқимиз ишончини оқлаш учун туну-кун хизмат қилиб, аҳоли тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш борасида барча имкониятларимизни сафарбар этишимиз зарур. Бунда, белгилаб берилган вазифаларни алоҳида назоратга олиб, уларнинг бекаму-кўст, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашимизда сессия қатнашчиларига бир қатор таклифлар берилди.

Бунинг учун, вилоят ҳудудидаги криминоген вазиятни соғломлаштириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, энг аввало, бевосита маҳаллаларда, секторлар доирасида ички ишлар, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат идоралари, фуқаролар йиғинлари ва жамоатчилик институтлари билан амалий ҳамкорликни янада жадаллаштириш ва келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Сирдарё вилояти ИИБ томонидан 2019 йилда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар таҳлил қилинганида, содир этилган ушбу турдаги жиноятларнинг аксарият қисми, жиноят содир этган шахслар томонидан спиртли ичимлик истеъмол қилганликлари оқибатида содир этилганлиги маълум бўлди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Бугунги кунда вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасида 2019 йил якуни бўйича вилоят бўйича жами 1 525 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар профилактик ҳисобда турибди. Лекин, вилоят Наркология диспансерида мажбурий даволанувчи шахслар учун ўринлар камлиги, бундан кўриниб турибдики, демак ички ишлар органлари томонидан ушбу тоифадаги шахсларни мажбурий даволанишлари учун Наркология диспансерига жойлаштиришда ўз-ўзидан муаммолар келиб чиқмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4075-сонли қарори ижроси бўйича маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик ишлар самарадорлигини янада ошириш, «Маҳаллани жиноятдан ҳоли худудга айлантириш» мақсадида вилоятнинг 221 та маҳаллаларида ташкил этилган “Жамоатчилик назорати маскан”ларида маҳалла фаоллари, фидокор ёшлар ва жамоатчилик вакилларини кенг жалб этилишида маҳаллий ҳокимликлар назоратини кучайтириш зарур бўлади. Содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни ўз вақтида, иссиқ изидан фош этилишида видео кузатув мосламаларидан олинаётган маълумотлар катта самара бераётганлигини инобатга олиб, вилоят ҳудудида қурилаётган барча бино ва иншоатлар лойиҳаларига бир вақтнинг ўзида видео кузатув мосламаларини ўрнатиш лозим бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2833-сон Қарори талаблари ижроси бўйича ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари вилоят миқёсида ҳуқуқ тартибот органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлигида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” махсус тадбирлари ўтказилишида депутатлик назоратини ўрнатиш лозимлигини такидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 февралдаги мамлакатда "Обод маҳалла-хавфсиз маҳалла" тамойилига асосан келгусида белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида беками-кўст бажара олсак вилоятимизни ҳуқуқбузарлик ва жиноятдан ҳоли ҳудуд қилишимизга замин яратади. 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page