Делегация Сирдaрё ИЭС қурилиш майдонига ташриф буюрди

Делегация Сирдaрё ИЭС қурилиш майдонига ташриф буюрди

@SirdaryoUZB
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Жорий йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Энергетика вазири Aлишер Султонов ва бошқа масъул мутахассислардан иборат делегация Сирдарё вилоятида барпо этилаётган янги ИЭС қурилиш майдонига ташриф буюрди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Лойиҳа Саудиянинг ACWA Power компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Янги ИЭС қурилишининг бошланиши 2021 йил 24 январда берилган эди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Қуввати 1500 МВт бўлган Сирдарё иссиқлик электр станциясини қуришда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистон энергетика соҳасида янги формат – давлат-хусусий шериклик (ДХШ) ни жорий этиш натижаси бўлди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Шу билан бирга, ACWA Power компанияси энг замонавий дизайн ечимлари ва энергияни тежайдиган технологиялардан фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу эса, ушбу лойиҳанинг самарадорлигини 60 фоизга етказиш имконини беради. Бу янги иссиқлик электр станциясида электр энергиясини ишлаб чиқариш учун табиий газдан фойдаланадиган ҳозирги иссиқлик электр станцияларидан деярли икки баравар кўпроқ тежаш имконини беради.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Умумий тахминий қиймати 1,2 миллиард долларни ташкил этадиган мазкур ИЭСнинг қурилиши Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Саудиянинг ACWA Power компанияси ўртасида 2020 йил март ойида имзолаган ҳамкорлик шартномаси асосида бошланди.

Report Page