Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси хабарлари:

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси хабарлари:

@SirdaryoXabarlari
Фото: МИБ вилоят бошқармаси

ГАЗДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ ОҚИБАТИДА 18 803 520 сўмлик ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН

МИБ Гулистон шаҳар бўлими ходимлари томонидан табиий газдан фойдаланишнинг қонунийлиги текширилганида "Лайло-Диёрбек" масъулияти чекланган жамиятда табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш оқибатида шаҳар газ филиали манфаатларига 18 803 520 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.

Шунингдек, МЧЖ томонидан "давлат свети"дан бемалол фойдаланиш натижасида электр тармоқлари корхонаси манфаатларига 5 313 543 сўмлик зарар етказилган. Гулистон шаҳар маъмурий судининг қарорига кўра МЧЖ раҳбари Ш. Қ. қонунбузарлик ҳолатлари натижасида маъмурий жарималарни тегишли тартибда тўлашига тўғри келди.

Фото: МИБ вилоят бошқармаси

5 БАРОБАРЛИК ЖАРИМА

МИБ Гулистон шаҳар бўлими ходимлари томонидан Намуна маҳалласидаги кўп қаватли бинонинг қурилишида электр энергиядан фойдаланишнинг қонунийлиги текширилди. “Гулистон ниҳол қурилиш” МЧЖ раҳбари Ш.Э.нинг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида Гулистон шаҳар электр таъминоти корхонаси манфаатларига 4 744 832 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузар Ш.Э.га нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари Гулистон шаҳар маъмурий судига юборилди.

Суднинг қарори билан Ш.Э. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари, яъни 1 013 650 сўм маъмурий жарима қўлланилиб, 4 744 832 сўм моддий зарар ундириш кўрсатилган.

Report Page