Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига янги тайинлов амалга оширилди

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига янги тайинлов амалга оширилди

@Sirdaryo
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 3 февралдаги буйруғига асосан Элдор Баҳромович Махкамов Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Элдор Баҳромович Махкамов

Э.Махкамов 2005 йилда Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси нусха кўчириш техникаси оператори вазифасидан бошлаб, шу бошқармада катта маслаҳатчи, бош маслаҳатчи – девонхона мудири лавозимида ишлаган. 2011-2014 йилларда Адлия вазирлигида Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи, Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бошқармаси Прокуратура органлари фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2014-2018 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Ташкилий-назорат ва таҳлил шўъбаси мудири, Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2019 йилдан ушбу бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Report Page