Вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг Янгиер шаҳрида сайёр қабули ўтказилди.

Вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг Янгиер шаҳрида сайёр қабули ўтказилди.

@Sirdaryo
Фото: Туризмни ривожлантириш бошқармаси

Жорий йилнинг 21 январь куни вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Тагаев сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабул тадбири очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, туризм соҳасига оид янги қабул қилинган Фармон, Қарорлар мазмун-моҳияти аҳолининг қуйи қатламларига етказилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли қарори мазмун-моҳияти тўлалигича етказилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш бошқармаси

Туризм соҳасига оид қабул қилинаётан ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга биноан туризм фаолияти субъектларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, минтақаларнинг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш борасидаги топшириқлар белгиланган.

Шу вазифалардан келиб чиқиб, вилоятда туризм хизматларини кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини ошириш кўзда тутилган.

Фото: Туризмни ривожлантириш бошқармаси

Ўтказилган мазкур сайёр қабул сўнгида иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган масалалари юзасидан савол-жавоб ҳам ўтказилди.

Сирдарё вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот котиби

Report Page