Спортнинг мини-футбол тури бўйича “Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси якунланди

Спортнинг мини-футбол тури бўйича “Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси якунланди

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Гулистон шаҳрида 2022 йил 17-19 январь кунлари “26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни” ҳамда Давлат божхона хизмати ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан вилоятнинг хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ташкилотлар жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича “Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Фото: Вилоят божхона бошқармаси
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Қизғин ва баҳсларга бой бўлган беллашувларда 10 та мини-футбол жамоалари иштирок этишди ҳамда сўнгги финал баҳсига Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси терма жамоалари етиб келишди. Ушбу голларга бой бўлган финал баҳсида 4:3 ҳисобида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси жамоаси ғалаба қозонди.

Шундай қилиб, ўтказилган мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси, 2-ўринни вилоят Ички ишлар бошқармаси, 3-ўринни Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси эгаллади.

Фото: Вилоят божхона бошқармаси
Фото: Вилоят божхона бошқармаси
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Ғолиб жамоаларга Сирдарё вилоят божхона бошқармаси томонидан кубок, диплом, медаль ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати



Report Page