ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ


Мирзаобод туманида Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ж.Ғойибов, туман ҳокими Ж.Яриев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13-июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан “Тошкент” маҳалласи ҳамда 4-секторнинг бошқа маҳалларида яшаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Ёшларни кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва муаммоларини ўрганиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур очиқ мулоқотда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, тегишли ташкилот раҳбарлари ва ёшлар иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот жараёнида ёшлар томонидан ўртага ташланган 6 та муаммо атрофлича таҳлил қилиниб, уларнинг ечими бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, учрашув давомида ҳудуд аҳолисининг мурожаатлари ҳам ўрганилди. Бўш иш ўринлари ҳамда томорқа учун ер майдони ажратиш масаласидаги мурожаатлари юзасидан сектор раҳбарлари томонидан масъулларга топшириқлар ва ижроси учун аниқ муддатлар белгилаб берилди.


Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page