Сайхунобод туманида бўлиб ўтган сайёр судда тузалиш йўлига ўтган назорат остидаги 3 нафар шахс жазо ўташ муддатидан илгари озод этилди

Сайхунобод туманида бўлиб ўтган сайёр судда тузалиш йўлига ўтган назорат остидаги 3 нафар шахс жазо ўташ муддатидан илгари озод этилди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судининг раиси Ф.Суванқулов раислигида, туман ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори капитан О.Ў.Бастамовлар иштирокида Сайхунобод туман судининг биносида сайёр суд бўлиб ўтди.

Сайёр суд мажлисида қуйидаги масала кӯриб чиқилди:

— Тузалиш йўлига ўтган назорат остидаги шахслар В.Зикирлаев, Б.Жамолов, Х.Раҳимовлар (исм фамилиялари шартли равишда ўзгартирилган) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазо ўташ муддатидан илгари озод этилди.

Суд жараёнида раислик этувчи Ф.Суванқулов томонидан маҳкумларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page