Огоҳлантиришсиз электр энергияси узилишига ким айбдор?

Огоҳлантиришсиз электр энергияси узилишига ким айбдор?

@Sirdaryo
Сизнинг рекламангиз учун жой!

ЎзА / Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳада мамлакатимиз вазирлик ва идоралари раҳбар ходимлари, вилоят ҳокимларининг ЎзА саволига жавоблари бериб борилади.

Фото: ЎзА

“Бир саволга бир жавоб” лойиҳасининг бу галги меҳмони:

Ғофуржон Мирзаев, Сирдарё вилояти ҳокими 

– Сиз раҳбарлик қилаётган вилоятда хонадон, ташкилот, корхона, муассасаларда ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз электр энергиясидан узиб қўйиш ҳолатлари содир бўлаётгани, иссиқлик, табиий ва суюлтирилган газ таъминотида ҳам бир қатор муаммолар борлигидан хабарингиз бор, албатта. Бу муаммоларни бартараф этиш учун қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?

– Вилоятда хонадон, ташкилот, корхона, муассасаларни ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз электр энергиясидан узиб қўйиш ҳолатларини ҳамда иссиқлик, табиий ва суюлтирилган газ таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Электр энергияси таъминоти бўйича:

Вилоятда жами 169116 та (шундан, 158857 та хонадон ва 10259 та юридик) истеъмолчилар электр энергияси билан таъминланган. Бугунги кунда вилоятда электр энергияси билан таъминланмайдиган ҳудудлар мавжуд эмас.

“Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфида 2446 та трансформатор пункти мавжуд бўлиб, уларнинг 1567 таси (64,0%) 10 ва 40 йилдан буён, 718 таси (29,3%) 40 ва 50 йилдан буён фойдаланиб келинмоқда. 

Бундан ташқари, юқори кучланишли 35-110 кВли 74 та нимстанцияларда 125 та трансформатор мавжуд бўлиб, 92 таси (73,6%) 10-40 йилдан буён, 29 таси (23,2%) 40-50 йилдан буён эксплуатация қилинмоқда.

Бугунги кунда вилоятдаги 2446 та трансформатор пунктларидан 1233 таси (50,4%) жисмонан ва маънан эскирган. Шунингдек, вилоятимиз туманлари ва шаҳарлари ҳудудларида 500 километрдан ортиқ якка тартибда қурилган уй-жойларни электр энергияси билан таъминловчи қўлбола электр тармоқлари мавжуд бўлиб, аҳолининг асосий шикоятлари ушбу тармоқларни янгилаш ва улар уланган трансформатор пунктларида қувват етишмаслиги оқибатидаги муаммолар бўлмоқда. 

Ушбу муаммони бартарф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисолий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2018 йил 8 сентябрдаги 05-20/109-сонли қарорига асосан аҳоли томонидан қурилган қўлбола электр тармоқларини “Ўзбекэнерго” АЖ ва ҳудудий электр таъминоти корхоналари томонидан қабул қилиниши ҳамда келгусида тўлиқ реконструкция ва янгидан қурилиши режалаштирилган. 

Бугунги кунда чеклашларни тартибга солиш ва босқичма-босқич чеклашларни умуман (аварияли ҳолатлар ва таъмирлаш муддатларидан ташқари) жадвалларга киритмаслик чоралари кўрилмоқда. 

Электр энергияси таъминотидаги узилишларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан вилоятда истеъмолчиларни, биринчи навбатда аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун 835,5 километр электр тармоқлари ва 522 та трансформатор пункти реконструкция қилинади ва янгидан қурилади.

2018 йилда 20 миллиард сўм маблағ ҳисобига 139 километр масофадаги электр узатувчи тармоқлар ҳамда 140 та трансформатор пункти реконструкция қилинди ва янги қурилди.

Бундан ташқари, вилоят ҳудудида 9,8 километр электр тармоқлари ва 33 та трансформатор пункти янгидан қурилиб, 129,2 километр электр тармоқлари ва 107 та трансформатор пункти реконструкция ва модернизация қилинди.

Шу жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан вилоятдаги 22 та маҳаллада 86,7 километр электр тармоқлари ва 42 та трансформатор пункти реконструкция қилинди ва янгидан ўрнатилди. Шунингдек, ушбу дастурга асосан 49,8 километр электр тармоқлари ва 62 та трасформатор мукаммал таъмирланди. Натижада вилоят бўйича 16 мингдан зиёд хонадонларнинг электр таъминоти яхшиланди.

Келгусида ушбу ишларни миқдор ва сифат жиҳатдан ошириш режалаштирилган бўлиб, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергия таъминоти мустаҳкамланади.

Табиий газ таъминоти бўйича:

Вилоят бўйича 179493 та хонадон газлаштирилган. Шундан, 104283 та хонадон табиий газ, 75210 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланади. Газлаштириш даражаси табиий газда 58,1 фоизни ташкил қилади. Шаҳарларда 61724 та ва қишлоқларда 42559 та хонадон табиий газ билан таъминланган. Табиий газдан фойдаланувчи улгуржи истеъмолчилар 2292 тани ташкил қилади. Вилоят бўйича 2018 йилда истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш мақсадида 5132,4 миллион м3 табиий газ аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга, 10358,0 тн. суюлтирилган газ аҳолига етказиб берилди, 9885 та газ баллонлари аҳоли хонадонларига тарқатилди, 2,24 километр газ қувурлари мукаммал таъмирланди, 8,12 километр газ қувурлари реконструкция қилинди, 22 та газ тақсимлаш қурилмалари мукаммал таъмирланди. Бундан ташқари, суюлтирилган газни ўз вақтида етказиш мақсадида суюлтирилган газни ишлаб чиқарувчи корхоналардан ташиб келтирувчи 4 та “MAN” русумли автотранспорт ҳамда ҳудудларга газ баллонларини етказиб берувчи 23 та махсус юк автотранспортлари ажратилди. 

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2 та газ баллонларини тўлдириш шохобчалари ва 4 та сервис марказлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида” ги ПФ-5386-сонли Фармони ҳамда 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3630-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Вилоятдаги 16 та обод қишлоқдан, 11 таси суюлтирилган газ, 5 таси табиий газ билан таъминланади. Суюлтирилган газ билан таъминланадиган 11 та қишлоқдаги 6329 та хонадонга 11216 та газ баллонлари етказиб берилди. Табиий газ билан таъминланадиган 5 та қишлоқдаги 2977 та аҳоли хонадонларининг табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида 11,9 километр газ қувурлари ва 40 та газ тақсимлаш қурилмаси жорий таъмирланди.

“Обод маҳалла” дастурига асосан вилоятдаги 3 та шаҳарда 6862 та аҳоли хонадонларининг табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида 8,4 километр газ қувурлари ва 38 та газ тақсимлаш қурилмаси жорий таъмирланди.

2019 йил учун белгиланган дастурга асосан 696 та янги қурилиши режалаштирилган уйларни табиий газ билан таъминлаш учун 22,2 километр газ тармоқлари қурилади, 4000 тадан ортиқ аҳоли хонадонларининг табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида 2,3 километр газ қувурлари мукаммал таъмирланади ва 11,2 километр газ тармоқлари реконструкция қилинади.

Report Page