Диққат: Ўзбекистонда давлат боғчаларига қатор карантин чекловлари қўйилди

Диққат: Ўзбекистонда давлат боғчаларига қатор карантин чекловлари қўйилди

@Sirdaryo
Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистонда давлат боғчаларига қатор карантин чекловлари қўйилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, дейилади «Bugun.uz» хабарида.

Маълум қилинишича, давлат мактабгача таълим ташкилотларида CОVID-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талабларга қатъий риоя этилади.

Шунингдек, таъкидланишича, давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади. Бундан ташқари, ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим).

Вазирлик маълумотига кўра, йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади.

«Мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади», — дейилади хабарди.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш чоралари кучайтирилиши хабар берилганди. Шунингдек, 7 январь куни Ўзбекистонга келган чет эллик фуқарода коронавируснинг «омикрон» штами аниқланган.

Report Page