Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотларда ҳар доим ҳам аниқлик ва холислик мувозанати таъминланмайди

Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотларда ҳар доим ҳам аниқлик ва холислик мувозанати таъминланмайди

@Sirdaryo
Фото: Туташ ҳудуд

Бугун биз интернет журналистикаси деб атаётган йўналиш хабар тарқатиш тезлиги бўйича, истаймизми-йўқми, оммавий ахборот воситаларининг бошқа турларини сезиларли фарқ билан ортда қолдириб келмоқда. 

Аммо ёдда тутмоқ лозимки, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотларда ҳар доим ҳам аниқлик ва холислик мувозанати таъминланмайди.

Сиз fake-news, яъни ёлғон хабар нима эканини биласизми? Мана бу кўриб турган хабарингиз – айнан шундай хабарлардан.

Телеграм мессенжерида “Дом”да газ баллон ишлатиш мумкин эмас, аммо ноилож ишлатяпмиз” сарлавҳаси остида видео тарқатилмоқда. 

Ховос тумани ҳокимлиги маъсуллари томонидан ушбу мурожаат жойига чиқиб ўрганилди ва кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар билан индивидуал суҳбат ўтказилди.

Фото: Мурожаатни ўрганиш жараёни

Аниқланишича, видеода акс этган кўп қаватли уйлар Ховос туманида эмас балки, Жиззах вилояти "Зомин" тумани Чилонзор маҳалласида жойлашган.

Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page