Сирдарёда 2 нафар ҳоким ўринбосари ва 3 нафар сектор раҳбари «Ҳоким ёрдамчиси» лавозимига тайинланди — улардан бири айни дамда туман ҳокими лавозимини вақтинча бажарувчи ҳисобланади (рўйхат)

Сирдарёда 2 нафар ҳоким ўринбосари ва 3 нафар сектор раҳбари «Ҳоким ёрдамчиси» лавозимига тайинланди — улардан бири айни дамда туман ҳокими лавозимини вақтинча бажарувчи ҳисобланади (рўйхат)

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда, хусусан Сирдарёда «Ҳоким ёрдамчилари» расман иш бошлашди.

«Sirdaryo Xabarlari» мазкур тасдиқланган рўйхатга эътиборини қаратди ва унда ҳудудий раҳбарлар, хаттоки туман сектор раҳбарлари шунингдек, ҳоким ўринбосарлари ҳам қайд этилганлиги маълум бўлди.

Туман ҳокими ўринбосарлари:

Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, айни дамда туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Абдукарим Эргашев (Сардоба тумани "Қўрғонтепа" маҳалласи);

Янгиер шаҳар ҳокими ўринбосари Нурбек Қурбонов (Янгиер шаҳар "А.Жомий" маҳалласи);

Туман сектор раҳбарлари:

Оқолтин тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Мусурманкул Хатамов (Боёвут тумани "Ижодкор" маҳалласи);

Сайхунобод тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Санжар Миразов (Сайхунобод тумани "Шодлик" маҳалласи);

Ховос тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Собиржон Худойбердиев (Ховос тумани "Бинокор" маҳалласи).

Report Page