Иккинчи жахон уруши қатнашчилари доимо эътиборда.

Иккинчи жахон уруши қатнашчилари доимо эътиборда.


@Sirdaryo

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги
“Юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин”. Ана шу қисқа, лекин замирида олам-олам маъно мужассамдир .Тинчликнинг қадри нақадар улуғ ва бебаҳо эканлигига яна бир карра амин бшламиз.

Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш халқимизга хос азалий фазилатдир. Айниқса, умрини Ватан ҳимоясига, юрт тараққиётига бағишлаган кишиларни халқимиз бошига кўтариб, ҳамиша қадрлаб келади.

Бугун Сирдарё туман ҳокими А.Мухамадиев туман "Нурония" жамғармаси раиси Р.Вейсалов ҳамда туман бирлашмаси раҳбари С.Кадировлар билан биргаликда Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Туманимиз раҳбари "Дехқонабод" маҳалласида истиқомат қилувчи Тошқўзиев Холқўзи хамда "Зиёкор" маҳалласида истиқомат қилувчи Шведенко Иван хонадонларида бўлиб улар билан самимий сухбатлашди ва 14 январь Ватан химоячилари куни билан табриклаб байрам совғаларини улашди.

Сирдарё туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page