Боёвутлик тадбиркорларнинг электр энергия ва табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош бўлди

Боёвутлик тадбиркорларнинг электр энергия ва табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош бўлди

@Sirdaryo
Фото: Юлдуз Исоқова / Hordiq.uz

Hordiq.uz'нинг ёзишича, МИБ Боёвут туман бўлими томонидан Боёвут тумани, Қаропчи МФЙда ўтказилган текширишда, “Лаваш Центр” оилавий корхонаси раҳбари фуқаро Д.С. томонидан ошхонасида табиий газ тармоғидан ўчирилган бўлса-да, қайтадан ноқонуний равишда уланиб фойдаланиб келиб, табиий газни ноқонуний сарфлаб, моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Шунингдек, МИБ Боёвут туман бўлими томонидан туманнинг Ҳосилобод МФЙда ўтказилган текширишда, туманидаги қурилиш корхонаси раҳбари Ф.О. томонидан қурилиш биносида электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келиб, электр энергиясини ноқонуний сарфлаб, моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Ҳозирда етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.

Report Page