ЯНГИ СОЛИҚ КОДЕКСИ: АНИҚЛИК, СОДДАЛИК, ЕНГИЛЛИК

ЯНГИ СОЛИҚ КОДЕКСИ: АНИҚЛИК, СОДДАЛИК, ЕНГИЛЛИК

@Sirdaryo
Фото: Вилоят Давлат солиқ бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳамда Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан 2020 йил 11 январь куни Сирдарё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш мақсадида семинар ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Алимжон Файзибаев, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази раҳбари Мирзохид Камилов, қўмита бошқарма бошлиқлари, Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Жўрабек Ғойибов, бошлиқ ўринбосарлари, ходимлар иштирок этишди.

Фото: Вилоят Давлат солиқ бошқармаси

Хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари, ҳисобчилар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ишбилармонлар таклиф этилган мазкур учрашувда дастлаб давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари А.Файзибаев асосий ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг сўзга чиққан Малака ошириш маркази ўқитувчиси Содиқ Боймуродов янги таҳрирдаги Солиқ кодекси амалиётга жорий этилишида асосий ғоя тенглик, соддалик, аниқлик ва самарадорлик принципларига асосланганлигини таъкидлаб ўтди.

Фото: Вилоят Давлат солиқ бошқармаси

Учрашув давомида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ижро этган солиқ тўловчиларга 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳосил бўлган ортиқча суммани, яъни “манфий” қолдиқ суммасини тўлиқлигича қайтариш тартиби жорий этилаётганлиги шунингдек, асосий воситалар ҳамда кўчмас мулк объектлари харид қилинганда ёки янгидан барпо этилганда қўшилган қиймат солиғини бир йўла ҳисобга олинишини назарда тутувчи тартиб жорий этилаётганлиги ҳамда бошқа шу каби янгиликлар тушунтирилди.

Фото: Вилоят Давлат солиқ бошқармаси

Семинарда кўргазмали воситалар-стенд ва слайдлардан фойдаланилди, шунингдек иштирокчиларга буклетлар ва газеталар тарқатилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар бериб ўтилди.

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page