Мирзаободда 800 ўринли аскарлар ошхонаси фойдаланишга топширилди

Мирзаободда 800 ўринли аскарлар ошхонаси фойдаланишга топширилди

@Sirdaryo
Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Шу куннинг ўзида Мирзаобод туманидаги сафарбарлик чақирув резерв батальони аскарлари учун янгидан барпо этилган 800 ўринли замонавий ошхона ҳам фойдаланишга топширилиши катта байрамга айланиб кетди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Тантана шарафига чақирув резерви баталиони офицер, сержант ва сафарбарлик чақирув резерв баталиони аскарлари сафт тортди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Маросимда Мудофаа ишлари вазирлиги, Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги, вилоят, Мирзаобод тумани ҳокимликлари, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят ва туман кенгашлари, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари, сафарбарлик чақирув резерв батальони аскарларининг ота-оналари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.  

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Сирдарё вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал майор Б.Қурбонов ва бошқалар мамлакатимизда армия ва халқ бирдамлиги янада жипслашиб бораётганини, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, барча ҳарбийларни, сафарбарлик чақирув резерв батальони аскарлари ва тадбирга ташриф буюрган иштирокчиларни Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табирикладилар.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Ҳарбий хизматчилар ошхонасида ширин-шакар ва сервитамин таомлар тайёрлаш, бир йўла 800 кишига хизмат кўрсатиш учун энг замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган ушбу иншоотда “Brk Impeks“ масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томнидан қисқа фурсатларда барпо этилди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

– Ошхонадан ташқари, сафарбарлик чақирув резерв баталиони аскарлари ва ушбу ҳарбий қисм ҳабрий хизматчилар учун 12 қатнов ўринга эга тиббий пункт хонаси, очиқ спорт мажмуаси ҳам янгидан барпо этдик, – дейди “Brk Impeks“ МЧЖ раҳбари М.Каримкулов. – Ушбу объектнинг қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишларига 7 миллиард сўм маблағ сарф-харажат қилинди. Ана шу қурилиш ишларида жамоамизнинг 100 нафар доимий ва 250 нафар мавсумий ишчилар меҳант қилди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Ушбу мажмуа фойдаланишга топширилиши шарафига 40 нафар мирзаободликлар доимий иш билан таъминланди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram
Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram
Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Янгидан барпо этилган 800 ўринли аскарлар ошхонасида шу куни тўй оши дамланиб, тўкин байрам дастурхони атрофида офицер, сержант, сафарбарлик резерв батальони аскарлари ҳамда ёшлар бир дастурхон атрофида ўтириб дилдан суҳбат қурдилар.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Вилоят санъаткорлари ва Мирзаобод туман маданият уйи ҳаваскор ёшлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал майор Б.Қурбонов ҳамда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

А.ҚАЮМОВ,

ЎзА мухбири

Report Page