Ҳарбийларга қурувчиларнинг байрам туҳфаси

Ҳарбийларга қурувчиларнинг байрам туҳфаси

@Sirdaryo
Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти мудофаа ишлар бошқармасининг маъмурий биноси ҳамда Мирзаобод туманидаги чақирув резерв баталиони ҳарбийлари учун 800 ўринга мўлжалланган ҳарбийлар ошхонаси янгидан қуриб фойдаланишга топширилди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Шу моносабат билан ўтказилган тантаналарда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги, Тошкент Ҳарбий округи, вилоят ва Гулистон шаҳар ҳокимлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят ва шаҳар кенгашлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал майор Б.Қурбонов, вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида армия тизмида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳарбий хизматчилар ҳаёти ва иш фаолиятида ҳам ўзининг ёрқин самараларини бераётганини, бу ўз навбатида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Тантанали очилиш маросимида ҳозир бўлганларнинг эътиборини Тошкент ҳарбий округи қошидаги ҳарбий оркеестр билан бир сафда туриб барча марш, мадҳия ҳарбий куйларгни Гулистондаги Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларидан ташкил топган ҳарбийлар кийимидаги жажжи болалар оркестр тортди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Тадбирнинг расмий қисми якунлангач, тантанага ташриф буюрган меҳмонлар бинонинг ичкарисига кириб, яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Энг замонавий қулайликлар яратилган вилоят мудофаа ишлари бошқармасининг янги биноси махсус лойиҳа асосида “Анварбек” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 1 йил мобайнида янгидан барпо этилди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

– Қурилиш-монтаж, пардозлаш ва жиҳозлар ишларига 8 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарф-харажат қилинди, – дейди “Анварбек” МЧЖ раҳбари Ю.Нурматов. – Шаҳаримиз кўркига кўрк бағишлаб турган ушбу 3 қаватли муҳташам бино махсус лойиҳа асосида айнан вилоят мудофаа ишлари фаолият олиб боришига мослаб қурилди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Иншоотдаги мавжуд 40 хизмат хоналари, маънавият ва мажлислар заллари, кутубхона, 40 ўринли ошхона, навбатчилар учун кейиниш, ечиниш, ювиниш хоналари юқори сифатда барпо этилиб, замон андозалари даражасида пардозланди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Барча комуникация тармоқлари иновацион технологиялар асосида барпо этилиб, объектга ишлатилган қурилиш материаллари 100 фоиз маҳаллий маҳсулотлар ҳисобидан тикланди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Объект атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, турли манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди. Иншоот атрофи темир панжара билан ўралиб, барча хона ва бинонинг ташқари қисмига назорат камералари ўрнатиди.

А.ҚАЮМОВ,

ЎзА мухбири

Report Page