Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармасининг Кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармасининг Кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Фото: Вилоят Бандлик бош бошқармаси

Бугун, 11 январь куни Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармасида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари рахбарлари ва маъсул ходимлар иштирокида “Коррупциясиз ҳаёт” мавзусида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Бош бошқарма бошлиғи М.Муҳаммадиев коррупциянинг салбий оқибатлари хақида йиғилиш иштирокчиларига маъруза қилди.

Фото: Вилоят Бандлик бош бошқармаси

Шунингдек, Бош бошқарманинг Кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Йиғилишда 2019 йилда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, 2020 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йўл хариталари белгиланди.

Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси матбуот хизмати

Report Page