Гулистон туманида "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" муносабати билан спорт мусобақаси ўтказилди.

Гулистон туманида "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" муносабати билан спорт мусобақаси ўтказилди.

@Sirdaryo
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13-декабрдаги Ф-5529-сонли "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёрлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойишига асосан 15 декабрдан 15 январга қадар "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" деб эълон қилинди. "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" доирасида жойларда спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Шундай тадбирлардан бири тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг мини футбол тури бўйича ўқувчи-ёшлар ўртасида мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан хамкорликда ташкил этилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди ва туман ҳокими ўринбосари О.Жўраев нутқ сўзлаб, ўқувчи-ёшларга омадлар тилади.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбирда сўз олганлар, Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги муносабати билан ташкил этилган “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида юртимиз бўйлаб уюштирилаётган тадбирлар мазмун-моҳияти ҳақида ёшларга тушунчалар берилди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page