Бир гуруҳ юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди.

Бир гуруҳ юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди.

@Sirdaryo
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисида”ги Низомларга мувофиқ, Адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 901-шт-сон “Махсус унвонлар – мартаба даражалари бериш ҳақида”ги буйруғига асосан юридик хизмат ходимларининг навбатдагилари Норматов Рустам Равшан ўғли, Бекмуратов Мухитдин Ражабович, Маматов Носиржон Ширинович, Машарипов Бахтиёр Ачилович ва Тағаев Шарифжон Хушвақтовичлар махсус унвон “1-даражали юрист” мартаба даражаси билан тақдирландилар.

Фото: Бозорбой Карабоев / Telegram
Фото: Бозорбой Карабоев / Telegram
Фото: Бозорбой Карабоев / Telegram
Фото: Бозорбой Карабоев / Telegram

Ушбу тақдирланганлар берилган эътибор ва амалий кўмаклари учун Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармаси жамоасига ўз миннаддорчиликларини билдиришди ҳамда келгусида юридик хизмат соҳасида катта ютуқларга эришиб, қонунийликни таъминлашга бор куч-ғайратини сафарбар этишларини ваъда беришди.

Сирдарё вилоят
Адлия бошқармаси

Report Page