Энди тўлов-контрактнинг 50 фоизи тўлангач, абитуриент ОТМга ўқишга қабул қилинади

Энди тўлов-контрактнинг 50 фоизи тўлангач, абитуриент ОТМга ўқишга қабул қилинади

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага асосан “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига қуйидагича ўзгартиришлар киритилади:

Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни иш фаолиятига мос бўлган таълим йўналишларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади;

Олий таълим муассасаларининг таклифларига мувофиқ, уларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, Давлат комиссияси қарори асосида абитуриентлар белгиланган квотадан ташқари қўшимча ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин.

Олий таълим муассасалари қўшимча қабулни Давлат комиссияси қарори билан белгиланган кўрсаткичларга мувофиқ тўплаган баллари Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам бўлмаган ва танлаган йўналишлари бўйича асосий қабул чегараларига 4 баллгача етмаган абитуриентлар орасидан баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширади.

Бунда, тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган миқдорга нисбатан қуйидагича белгиланади:

тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига бир баллгача етмаган абитуриентлар учун –1,5 баробар;

1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;

2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;

3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар.

Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда ушбу миқдорлар бўйича тўлов-контракт шартлари биринчи ўқув йили учун камида 50 фоизи бажарилгандан сўнг абитуриент олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.

Report Page