Вилоят прокурори ижодий жамоамиз раҳбари ва аъзоларига ташаккурнома йўллади

Вилоят прокурори ижодий жамоамиз раҳбари ва аъзоларига ташаккурнома йўллади

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Бугун, 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан вилоят прокуратурасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ва туман, шаҳар прокуратура, Ҳарбий прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармалари ходимлари иштирок этди.

Сирдарё вилояти прокурори Равшан Машарипов тизимда фаолият олиб бораётган ходимларни ва фахрийларни байрам билан табриклади.

Тадбирда иштирок этган ижодий жамоамиз раҳбари ва аъзолари ҳам вилоят прокурори томонидан ташаккурнома ҳамда қиматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбирда иштирок этган ижодий жамоамиз аъзоси, блогер Сабрина тадбир таъсуротлари ҳақида шундай хабар беради:

"Бугун илк бора Сирдарё хабарлари телеграм каналидаги фаолиятим доирасида вилоят прокуратураси томонидан тантанали тадбирда иштирок этдим. Таклифномага шундай ёзилган эди:

"Ҳурматли Сабрина Махсуд қизи! Сизни 2020 йил 8 январ куни соат 9:30 да "Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ходимларни куни муносабати билан Сирдарё вилоят прокуратурасида ўтказиладиган тантанали тадбирга таклиф этамиз!"

Таклифномани ўқир эканман, бу қувончни биринчи навбатда ким билан баҳам кўришим хақида ўйлар эдим. Вилоят прокурори томонидан шу кунлардаги камтарона фаолиятимга бўлган юксак эътибор сифатида берилган ташаккурномадан ғурурланиб кетдим. Янада иштиёқим ошди. Тадбир давомида бир қатор прокуратура ходимлари, қишлоқ хўжалиги фидойилари қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мана шундай тадбирларнинг гувоҳи бўлар эканман, бундай эътиборлардан сўнг албатта янада кўпрок ижод қилишга ва билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиласан киши".

Шунингдек тадбир давомида, вилоят ҳокимининг 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан йўллаган табриги вилоят ҳокимининг ўринбосари Комилжон Собиров томонидан ўқиб эшиттирилди.

Вилоят прокурорининг бизга билдирилган юксак ишончлари ва кўрсатилган эътирофлари учун ижодий жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!

Report Page