Давлат хизматлари маркази мактабга китоблар ва спорт анжомлари совға қилди

Давлат хизматлари маркази мактабга китоблар ва спорт анжомлари совға қилди

@Sirdaryo
Фото: ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси

Халқимиз саховатпешаликни хуш кўради. Айниқса, келажагимиз эгалари камол топаётган мактабларга ҳар биримиз ҳомийлик қилсак арзийди. Гулистон тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандаги “Ишонч” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 25-мактабга бадиий адабиётлар ва спорт анжомлари ҳомийлик совғалари топширилди.

Фото: ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси

Шунингдек, мактаб жамоасига Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти ва электрон хизматлардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш бўйича давра суҳбати ташкил этилиб, марказининг мақсад ва вазифалари, марказ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматлари, марказда ташриф буюрувчилар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси Жамоатчилик

ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси

Report Page