Профилактика тадбирлари самараси. Вилоят ҳудудида ёнғинлар 2019 йилда ўтган даврга нисбатан 13 тага камайди

Профилактика тадбирлари самараси. Вилоят ҳудудида ёнғинлар 2019 йилда ўтган даврга нисбатан 13 тага камайди

@Sirdaryo
Фото :Вилоят ФВБ

Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг қуйи тизими томонидан 2019 йил 12 ой мобайнида вилоят ҳудудида фавқулодда ҳолатларни олдини олиш борасида қуйидаги профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан вилоят бўйича ҳисобга олинган жами 8499 та (1337 таси давлат тасарруфидаги объеклар, 7162 таси тадбиркорлик суъектлари) корхона, муассаса, ташкилот ва бошқа халқ хўжалиги масканларининг 1337 таси фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Бундан ташқари, корхона, муассаса, ташкилот ва бошқа халқ хўжалиги масканларининг 1914 таси қайта ва 6975 таси тезкор равишда кундузги ва тунги пайтларда текшириб чиқилди. 

Ўтказилган текширишлар жараёнида аниқланган камчиликлар бўйича Давлат ёнғин назоратининг аниқ муддатлари кўрсатилган жами 38327 та банддан иборат ёзма кўрсатмалари тақдим этилиб, 29152 та тадбирларни бажарилишига эришилди. 

Ўтказилган текширишларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузган ёки талабларини бажармаган 1307 нафар раҳбар, маъсул жавобгар шахс 

ва фуқароларга нисбатан 140 млн 971 минг 789 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди. 

Бундан ташқари, 535 та ёнғин чиқиш хавфи корхона, ташкилот 

ва муассасаларнинг иш фаолияти қисман ёки бутунлай тўхтатилди. 4830 та носоз бўлган иситиш печи, газ мосламалари ва электр агрегат ва ускуналардан фойдаланиш тақиқланди.

Фото :Вилоят ФВБ

Аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борилишига алохида эътибор қаратилиб, вилоят ҳудудидаги мавжуд 146 минг 959 та аҳоли турар жойларининг 145 минг 005 таси текшириб чиқилди, текширишларда 457 минг 

796 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан таништирилди. 


Фото :Вилоят ФВБ

2019 йил 12 ойи давомида 378 та ёнғин содир бўлиб, ўтган даврга нисбатан  13 тага (2018 йилда 391 та ёнғинлар содир бўлган) камайган, улардан келтирилган моддий зарар 16 млрд 659 млн 639 минг 891 сўмни ташкил этди 

2019 йил 12 ойи давомида ёнғинларда инсонларни тан жароҳати олиш ҳолатлари   14 нафарни ташкил этган (2018 йилнинг 12 ойида 15 нафар).

2019 йил 12 ойи давомида ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ҳолатлари 

2 нафарни ташкил этган (2018 йилнинг 12 ойида 5 нафар).

Вилоят ФВБ Ахборот хизмати 

Report Page