Боёвут туманида “Ватанпарварлик ойлиги” ойлиги доирасида спорт мусобақаси ўтказилди

Боёвут туманида “Ватанпарварлик ойлиги” ойлиги доирасида спорт мусобақаси ўтказилди

@Boyovutliklar
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Аввало шуни айтиб ўтишимиз керакки, туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5413-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар ватанпарварлик ойлигини ўтказиш бўйича тадбирлар Дастури ҳамда тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланган.

Дастур асосида тумандаги барча таълим муассасаларида, жамоат жойи ва маҳаллаларда Ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-аҳлоқий, Маданий-маърифий ва спорт йўналишидаги тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Шундай тадбирлар бири тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг универсал спорт залида спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилди.

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Спорт мусобақасига 200 нафардан ошиқ болалар жалб қилинди.

16 та волейбол жамоалари ўзаро беллашган мусобақада 21-умумий ўрта таълим мактабининг жамоаси 1-ўрин, 19-умумий ўрта таълим мактабининг жамоаси 2-ўрин ва 11-умумий ўрта таълим мактабининг жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Тасдиқланган тадбирлар Дастурига мувофиқ спорт тадбирлари давом этади.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page