Гулистонда ўтказилган ўқув-амалий семинарда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ҳам иштирок этди
@SirdaryoБугун, 8 январь куни Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом муҳокамаси ҳамда унинг жойлардаги ижросига бағишланган ўқув-амалий семинари ўтказилди.
Ушбу ўқув-амалий семинарида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Молия вазирлиги, Ижро этувчи аппарат, Қашқадарё вилояти Пенсия жамғармаси бошқармаси вакиллари ва Сирдарё вилояти Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ва маъсул ходимлари иштирок этди.
Семинар қизғин савол-жавоб тарзида ўтказилиб, жойларда учраётган дастурдаги техник муаммо ва таклифлар тегишли маъсуллардан амалий ёрдам берилиши сўралди.
Сирдарё вилояти Пенсия жамғармаси матбуот хизмати