Миллий гвардия-миллат фахри.

Миллий гвардия-миллат фахри.

@Sirdaryo
Фото: Шерзод Адилов / Telegram

Сирдарё вилояти ҳокимининг 2019 йил 5 декабрдаги “Вилоятда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва ҳарбий хизматчиларнинг маданий қадриятлар асосида маънавий савиясини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисда”ги 310-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ўкувчиларда ватанпарварлик, бурчга садоқат, хушёрлик ва огоҳлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 8 январь куни вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тизимидаги Гулистон қурилиш касб-хунар коллежи ўқувчиларининг бир гуруҳи Сирдарё вилояти Миллий Гвардия ҳарбий қисмига ташриф буюришди.

Фото: Шерзод Адилов / Telegram

Ташриф давомида ўқувчилар ҳарбийларни яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан қутладилар. Миллий Гвардия ҳарбий қисмида хизмат қилаётган офицерлар ўқувчиларга қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар, ҳарбийлар томонидан фойдаланиладиган қуроллар, асбоб-ускуналар, махсус ҳамда хизмат автомабилларининг имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.

Фото: Шерзод Адилов / Telegram

Ўқувчиларга ўз қўллари билан қуролларни ушлаб кўриш имконияти ҳам тақдим қилинди. Ўқувчилар ҳарбий қисмга ташрифи давомида ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишлари янада ортди.

Фото: Шерзод Адилов / Telegram
Фото: Шерзод Адилов / Telegram
Фото: Шерзод Адилов / Telegram

Вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси томонидан Ватан химоячилари кунини муносиб кутиб олиш, ўқувчиларда миллий армиядан фаҳрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини янада ошириш мақсадида, ўқувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейи ҳамда Қатоғон қурбонлари хотираси музейига ташрифлар режа-жадвали ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда мазкур ташрифларнинг ташкилий масалалари ниҳоясига етказилмоқда.

Вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати.

Report Page