Сирдарё вилояти ҳокими ёшлар билан учрашди

Сирдарё вилояти ҳокими ёшлар билан учрашди

@Sirdaryo
Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номли ижод мактабида Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев таълим, фан, санъат, спорт ва ишлаб чиқариш йўналишларининг фаол ёшлари билан учрашди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Тадбирда вилоят, туман, шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши аъзолари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев Президентимизнинг 2019 йилнинг 27 декабрь куни ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабдаги Ўзбекистон ёшлари билан ўтказган учрашувидан келиб чиқадиган вазифалар, кейинги 3 йилларда вилоятда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, ёшлар томонидан кўтарилаётган ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга ҳамша тайёр эканини таъкидлади.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган 5 ташаббуси вилоятда ёшларни мусиқа, санъат, рассомчиликка кенг жалб қилиш, улар ўртасида китобхонликка бўлган иштиёқни ошириш, ахборот комуникациялари ва интернетдан унумли фойдаланишлари, ёшлар орасида спорт турларини янада оммалаштириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун кенг имкониятлар яратиб бериш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

300 нафарга яқин қатнашчи иштирок этган тадбирда ёшлар томонидан вилоят ҳокимига 10 дан ортиқ ташаббус, таклиф ва масалалар билан мурожаат қилдилар.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

– Ўтган 2019 йилда вилоятимизда 263 та оилавий ажримлар қайт этилди, – дейди Гулистон туманилик Шуҳрат Ҳасанов. – Тўғри, бу 2018 йилга нисбатан 60 тага кам, аммо бугун барча жабҳаларда республикага намуна бўлаётган вилоят учун бу ҳам кўп.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Мен, барча мутасадди ташкилотлар бирлашиб оилавий ажримларни олдини олиш бўйича Низом ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисидаги таклифимни айтдим ва шу ҳужжатни ишлаб чиқишда шахсан ўзим ва оилам бор куч қуватимиз ва билимимизни аямаслигимизни таъкидладим.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Вилоятимиз ҳокими, бу жуда зарур таклиф, Низом халқчил, оммабоп бўлсин, Сирдарё ташаббуси барча вилоятларга намуна бўлсин, энг муҳими кўплаб фарзандлар тирик етим бўлиб қолишлари олди олинишини, кутилаётган ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан қўллаб қувватлашга тайёр эканларини айтдилар.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

– Мен бугунги учрашувда вилоятимиз ҳокимига Сирдарёда ахборот комуникацияларини ривожлантириш ва ундан ўз тадбиркорлигини бошлашлари, ривожлантиришлари учун сирдарёлик ёшларнинг ортиқча оворагачиликларига чек қўйиш мақсадида “Ite” марказини ташкил этмоқчи эканим тўғрисидаги масалани кўтардим, – дейди Боёвут туманидан Азизбек Турдимуродов. – Шунда вилоятимизда тадбиркорлик янада ривожланган бўларди. Бунинг учун менга жой ва банк кредити кераклигини айтдим. Вилоятимиз ҳокими, бунинг учун банк зарур маблағ ажратишини ва Гулистон шаҳридан жой ажратилиб, Наврўз байрамига “Ite” марказини фойдаланишга топширилишига ваъда берди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Ёшлар томонидан кўтарилган ҳар бир масала ва ташаббусга вилоят ҳокими томонидан аниқ ва атрофлича жавоб берилиб, масалаларнинг ечими юзасида шу жойнинг ўзида аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Фото: Ф.ТОШМАТОВ / Telegram

Тадбир ниҳоясида вилоят ҳокими Сирдарё шарафини фан олимпиядалари, турли танловлар ва спорт беллашувларида муносиб ҳимоя қилган ёшларга фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар ҳамда барча тадбир иштирокчиларига жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари кутубхонаси жавонидан ўрин олган бадиий китоблар тақдим этди.

А.ҚАЮМОВ,

ЎзА мухбири

Report Page